Уникал логотип яратиш қанча туради?
Брендинг бозоридаги логотип нархлари ва унга таъсир қилувчи омиллар, нима учун тежашга уриниш аслида қимматроққа тушиши ҳақида гаплашамиз

Уникал логотип яратиш қанча туради?
Муаллиф:
17.07.2025
Стартап. Ишлаб чиқариш корхонаси. Қурилиш компанияси. Кафе ёки ресторан. Таълим. Фарқи йўқ, қайси соҳада бўлишингиздан қатъи назар, бугунги кучли рақобат бозорида бренд логотипи, яъни бренднинг визуал кўриниши ҳар қандай кучли бренднинг ажралмас қисми.
Логотип, кўпчилик тадбиркорлар ўйлаганидек, шунчаки бир чиройли белги эмас, балки у бренднинг юзи. Мижозлар оладиган биринчи таассурот. Рақобатчилардан ажратиб турувчи устунлик. Бренднинг репутатсияси қуриладиган фундамент.
Хўш, у қанча туради?
Дизайнерлар бор, бор-йўғи $20 га логотип ясаб беришга тайёр. Баъзилари 200$ дейди. $1000 атрофида сўрайдиганлар бор. Ҳатто $10,000 га логотип яратадиганлар ҳам бор. Нима учун нархлар бир-биридан бу қадар фарқ қилади?
Келинг, нархларни батафсил кўриб чиқишдан олдин, дастлаб унга таъсир қилувчи омилларни кўриб чиқамиз
Иш бажарувчининг тажрибаси. У хоҳ якка дизайнер бўлсин, хоҳ агентлик, қоида оддий — тажриба қанча катта бўлса, нархлар шунча юқори бўлади. Ўз навбатида, сифатли иш олишингиз эҳтимоли ҳам.
Портфолио. Иш бажарувчининг маҳорати ва тажрибасининг энг зўр исботи — бу унинг аввалги муваффақиятли лойиҳалари ва иш намуналаридир. Кўплаб самарали лойиҳаларни амалга оширган агентлик ёки мутахассисларнинг хизматлари қимматроқ бўлиши табиий.
Иш ҳажми. Бизнес ҳажми қанча катта, мижоз кутувлари қанча кўп бўлса, лойиҳа шунчалик мураккаб ва кенг кўламли бўлади. Логотипни ишлаб чиқиш ва уни турли форматларда самарали фойдаланишга мослаштириш учун эса шунчалик кўп ресурслар ва меҳнат талаб қилинади.
Оригиналлик ва ҳуқуқий ҳимоя. Нафақат логотип, балки ҳар қандай дизайн энг мураккаб қисми — бу албатта уникаллик. Ўзига хослик ҳар доим креатив ёндашувни талаб қилади. Ностандарт ғоялар ва ечимларни ишлаб чиқишга кўпроқ ақлий ресурс ва вақт сарфланади.
Шунингдек, плагиат ва патент текшируви ҳам алоҳида вақт, меҳнат ва экспертиза талаб қилади.
Оригиналлик ва патентлашнинг аҳамиятини тушуниш учун агентлигимиз тажрибасида бўлган бир кейсни кўриб чиқамиз.
Бир нечта супермаркет тармоқлари бор мижозимиз арзонроққа логотип ясаттириш мақсадида бир жамоага мурожаат қилган. Мижоз янги логотипи билан филиалларни кўпайтиришда давом этган. Кейин эса логотипни асл, ҳуқуқий эгаси мижозимизга алоқага чиқиб, логотипини ўзгартиришни талаб қилган.
Аниқ бўлишича, “дизайнер” логотипни шунчаки интернетдан олиб, кўчириб, бериб юборишган. Бу аниқ бўлганда эса, мижоз кўчирилган логотипи билан аллақачон 800 миллион сўм атрофида харажат қилиб қўйган эди. Кейин улар бизнинг агентлигимизга мурожаат қилишди ва биз унга қимматга тушса-да, логотипни сотиб олиш таклифини бердик.
Мана нимага оригиналлик қиммат туради.

Фирма стили. Логотип — бу кўпчилик тадбиркорлар ўйлаганидек, шунчаки бир график элемент эмас, балки бир яхлит тизим. У бренд ранглари, шрифтлари, иконография, фото услуби ва ўзига хос шаклларнинг мажмуасидир. Бу умумий қилиб — фирма стили ёки бренд айдентикаси дейилади.
Шубҳасиз, фирма стилини ишлаб чиқиш фақат логотипни яратишдан кўра доимо қимматроқ туради. Бироқ, бу тўплам таклифи доирасида ҳар бир элемент алоҳида буюртма қилингандан кўра арзонроққа тушади.
Босқичлар. Тажрибали агентликларда логотип ишлаб чиқиш жараёни фақат логотип яратиш эмас, балки бир неча босқичлардан иборат бўлади.
Масалан, Моунтаинъда логотип яратиш — брифинг, анализ, ғоя, плагиат текшируви, сифат назорати ва лойиҳа тақдимоти каби 7 босқичли жараён.

Шахсий бренд. Нархга катта таъсир кўрсатувчи омил — бу иш бажарувчининг машҳурлиги бўлса керак. Бундай мутахассисларнинг хизматлари доимо қимматроқ туради. Масалан, Артёмий Лебедев каби кучли шахсий брендга эга дизайнерлар ёки агентликларнинг хизматлари бир неча ўн минг долларга етиши мумкин.
Нархларга таъсир қилувчи асосий омилларни кўриб чиқдик. Энди навбат нархларга.
Келинг, тушуниш осон бўлиши учун нархларни бир нечта категорияларга бўлиб кўриб чиқамиз
Арзон ($20 дан $500 гача)
Кўпинча бундай нархларни ёш мутахассислар, фрилансерлар ёки катта тажрибага эга бўлмаган дизайнерлар белгилайди. Мижоз тажриба қуёнчаси бўлиши мумкин. Бу тоифадаги асосий муаммо — дизайнер битта, буюртмалар эса кўп. Баъзида дизайнер улгурмайди, ишни келишилган вақтда топширмайди. Лойиҳалар чўзилиб кетиши мумкин. Логотип сифатини текширувчи одам йўқ. Дизайнер якка ўзи ишлагани учун иш унинг ўзига ёқса бўлди. Уникаллик эса сўнги ўринда. Шу сабабли, сифат ҳам ўзига яраша бўлади. Натижада вақтингиз ва пулингиз куйиши хавфи бор.
Агар бу ресурслар сизда бемалол бўлса, омадингизни синаб кўрсангиз бўлади.
Ўрта ($500 дан $1.500 гача)
Ушбу нарх категориясида тажрибали дизайнерлар ва баъзи энди фаолият бошлаётган агентликлар ишлайди. Бу категория одатда бюджети чекланган, аммо сифатли натижа олишни хоҳлайдиган стартаплар, кичик ва ўрта бизнеслар учун мос келади. Бу стратегик ёндашувсиз тез ва оддий фирма стилига муҳтож бўлган компаниялар учун ҳам мос бўлиши мумкин.
Лекин бу категорияда ҳам муаммолар бўлиб туради. Малакали дизайнерлар бўлишига қарамасдан тайёрлаган логотипи қаердандир кўчирилган бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.
Масалан, агентлигимизга мурожаат қилган бир мижозимизнинг айтишича, бир агентликда логотип ясаттирган. Ўша логотип билан бир йилча муддат ишлаган. Шунингдек, маҳсулот қадоқ дизайни ва веб-сайт қилдирган.
Кейин, логотипни Туркияга чоп этишга берганда, Туркиядаги компания: Бу Франциядаги бир бренднинг логотипи экан, буни чиқариб бера олмаймиз, дейишган. Мижознинг шунча қилган инвестицияси, меҳнати ва вақти куймоқда. Кейин эса бу мижоз логотипини янгилатиш талаби билан бизга мурожаат қилишди ва биз уникал логотип тайёрлаб бердик.
Арзон беиллат бўлмас, қиммат эса беҳикмат.
Қиммат ($1.500 дан $6.000 гача)
Бундай нархларни одатда катта тажрибага эга агентликлар ёки машҳур дизайнерлар белгилайди. Бу категорияда фақатгина логотип эмас, балки тўлиқ бренд айдентикаси, яъни бренд ранглари, шрифтлари, иконография, фото услуби ва ўзига хос шакллар ишлаб чиқилади.
Юқоридаги категориялардан фарқли томони — брендинг агентликлар лойиҳага нафақат бренд дизайнерлар, балки бошқа тажрибали мутахассислар — арт директор, сифат ва дедлайнни назорат қилувчи мутахасис ҳам жалб қилишади.
Бундай брендинг агентликлар бозор, мақсадли аудитория ва рақобатчиларни таҳлил қилиб, уникаллик ва стратегик жиҳатдан тўғри ечимларни беришади.
Бундай агентликлар кучли бренд қуришни мақсад қилган компаниялар учун мос ечим.
Mountain жамоаси ҳам 2019 йилдан буён, маҳаллий бизнесларга логотип орқали бренднинг кучли визуал имижини яратишда ва бренд қуришда ёрдам бериб келмоқда. Жамоамиз билан биргаликда 400 дан ортиқ компанияларга хизмат кўрсатдик. Баъзилари аллақачон кучли брендларга айланиб улгуришди ҳамда бизнеси бир неча баробарга ўсганини хабар қилишди.
Жуда қиммат ($6.000 дан $10.000 гача)
Ҳа, бундай нархлар ҳам бор. Кўпинча хорижий брендинг агентликлари ва кучли шахсий брендга эга чет эл дизайнерлари шунга ўхшаш нархлар қўяди.
Хулоса
Кўриб чиққанимиздек, логотип нархи кўплаб омилларга боғлиқ. Ушбу омиллардан келиб чиқиб, тақдим этилаётган хизматлар нархи қанчалик адолатли эканлигига баҳо беришингиз ва ўзингизга керакли категорияни танлашингиз осонроқ бўлади.
Агар сизда саволлар туғилган бўлса ёки брендингизга профессионал ёндашув