Нега брендингизни бугунёқ патентлашингиз керак?
Бозорда рақобат кучайган ҳозирги даврда бренд — бу оддий ном ёки логотип эмас, балки сизнинг меҳнатингиз, обро‘йингиз ва ишончингиздир. Аммо брендингизни ўз вақтида патентлатмаслик бир қатор жиддий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Муаллиф:
25.10.2025
Бренд номини ўз вақтида патентламаса нималар бўлади?
Патентга яроқсизлик
Брендни йиллар давомида ривожлантиргач, уни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлсангиз,
ном аллақачон банд ёки умуман патентга яроқсиз бўлиб чиқиши мумкин.
Чунки ҳамма номни ҳам патентлаб бўлмайди.
Мисол:
“Safia” бренди дастлаб “Дом выпечки” номи билан иш бошлаган.
Бироқ бу ном фаолият турини билдиргани учун патентлаш мумкин эмас эди.
2015 йилда компания “Safia” номига ребрендинг қилишга мажбур бўлди.
Бундай муаммога тушмаслик учун брендингизни номини фаолиятни бошлашдан олдин патентдан ўтиши мумкинлигини текширинг.

Хорижга чиқишдаги тўсиқлар
Агар брендингизни фақат Ўзбекистонда патентлаган бўлсангиз,
у чет элда ҳимоясиз ҳисобланади.
Бу эса экспорт, ҳамкорлик ёки СТМ (Private Label) форматда ишлаб чиқариш имкониятини чеклайди.
Мисол:
Burger King компанияси Австралияда ўз номидан фойдалана олмаган,
чунки у ерда “Burger King” номи маҳаллий тадбиркор томонидан аввалроқ патентланган эди.
Натижада улар Hungry Jack’s номи билан иш юритишга мажбур бўлишган.
Агар халқаро бозорга чиқиш режангиз бўлса,
брендингизни фақат Ўзбекистонда эмас, экспорт қилмоқчи бўлган давлатларда ҳам рўйхатдан ўтказинг.

Фирибгарлик
Баъзи ҳолларда фирибгарлар сиздан олдин бренд номингизни патентлаб олиб,
унинг учун катта пул талаб қилиши мумкин.
Натижада ҳеч қандай сабабсиз катта зарар кўрасиз.
Амалий ҳолат:
Туризм соҳасидаги тадбиркор танишимиз брендини қайтариб олиш учун 20 000 доллар тўлашга мажбур бўлган.
Бундай йўқотишларнинг олдини фақат ўз вақтида патентлаш орқали олиш мумкин.
Ишонч йўқотилиши
Брендингизнинг номи билан қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши
ёки сифатсиз хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Сиз эса ҳеч қандай қонуний чора кўра олмайсиз.
Бу эса бренд обро‘сига жиддий путур етказади.
Мисол:
“Gumma xonim” бренди бугунги кунда 45 дан ортиқ филиалга эга.
Бироқ мижозлар сифат пасайганидан шикоят қилмоқда.
Сабаби — бу номни кўчириб, ўхшаш ном остида ишлаётган шохобчалар кўпайган.
Асл бренд эса бунинг учун қонуний чора кўра олмайди,
чунки “Gumma xonim” номи фаолият турини билдиргани сабабли патентлаб бўлмайди.

Патентлаш керак бўлган бренд элементлари:
Бренд номи
Логотип
Слоган
Қадоқ шакли ёки этикетка дизайни

Патентланган бренд — бу нафақат ҳимоя, балки имкониятлар эшиги
Брендни расмий тартибда рўйхатдан ўтказиш — бу оддий ҳужжат эмас,
бу сизнинг бизнесингизни ҳуқуқий, молиявий ва стратегик жиҳатдан мустаҳкамлаш демакдир.
Давлат томонидан ҳимояланган бренд
Адлия вазирлиги томонидан берилган патент гувоҳномаси
сизга брендингизнинг тўлиқ мулк ҳуқуқини беради.
Энди ҳеч ким сизнинг номингиз, логотипингиз ёки дизайнингиздан рухсатсиз фойдалана олмайди.
10 йиллик қонуний муҳофаза
Бир марта рўйхатдан ўтган бренд 10 йил давомида давлат ҳимоясида бўлади
ва бу муддатни узайтириш мумкин.
Яъни сиз номингизни йиллар давомида ишонч билан ривожлантирасиз.
Франшиза ва инвестициялар учун пойдевор
Патентланган бренд — бу франшиза тармоғи яратиш
ёки инвесторлар жалб этиш учун энг муҳим талабдир.
Инвесторлар ва ҳамкорлар фақат ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган бренд билан ишлашни афзал кўради.
Бу эса бизнесни тез кенгайтириш имконини беради.
Чет эл бозорларига чиқиш имконияти
Патентланган брендни сиз халқаро миқёсда ҳам рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.
Бу сизга СТМ (Private Label) форматда ишлаб чиқариш,
экспорт қилиш ва глобал бозорда фаолият юритиш имконини беради.
Хотиржамлик
Патент — бу нафақат ҳужжат, бу хотиржамлик.
Сиз ўғирлик, қалбаки маҳсулот ёки фирибгарликдан ҳимояланган бўласиз.
Натижада сиз:
асаб ва вақтинигизни тежайсиз,
ҳуқуқий муаммолардан сақланасиз,
брендингизни ўсиш, маркетинг ва сифатга йўналтирасиз.
Хулоса
Бренд — бу сизнинг ғоянгиз, меҳнатингиз ва обро‘йингизнинг тимсоли.
Уни ҳимоя қилиш — бу ўзингизни, бизнесингизни ва келажагингизни ҳимоя қилиш демакдир.