Компания учун патентдан ўтадиган ном қандай топилади?

Кучли бренд қуришда ном ва уни патентлашнинг аҳамияти. Қандай номлар патентдан ўтмайди? Патентлашга яроқли, уникал ном яратиш қанча туради? Нарх қандай омилларга боғлиқ? Номнинг самарадорлиги қандай ўлчанади? — Mountain Брандинг агентлиги раҳбари, брендинг бўйича мутахассис Беҳзод Эсонов

07.07.2025

Янги бизнес бошлаяпсизми ёки жорий бизнесингизни кенгайтириб, кучли брендга айлантирмоқчимисиз, фарқи йўқ, бугунги кучли рақобат бозорида ўзига хос бренд номингиз бўлиши муҳим. Русларда бир мақол бор: «Как корабль назовешь, так он и поплывет». Маъноси: Кемани қандай номласангиз, у шундай сузади. Бунда катта ҳикмат бор.

Бренд номини танлаш фарзандингизга исм қўйишдек гап. Чунки истеъмолчиларга компания ҳақида илк маълумот ва тасаввурни айнан унинг номи беради. Биринчи таассурот қанчалик ижобий бўлса, шунчалик яхши. Бу товар ва хизматларнинг харидоргирлигини оширишга ёрдам беради. Forbes журналидаги тадқиқот натижасига кўра: истеъмолчиларнинг 77%и маҳсулотларни айнан бренд номи сабабли харид қилади. 

Бренд номи бинонинг фундаментига ўхшайди. Бренднинг репутацияси шу фундамент устига қурилади.

Шунга қарамасдан ўзбек тадбиркорлари йўл қўяётган асосий камчиликлардан бири — бу корхонага ном танлаш. Аксарият тадбиркорлар бизнес бошлаётганда номга аҳамиятсиз нарсадек қарашади, бизнеснинг бошқа югур-югурлари билан бўлиб, ном ҳақида кўп ҳам бош қотириб ўтирмай, ҳаёлига келган бир нечта номлар орасидан чиройлироғини танлаб ишни бошлаб юборишади. Номни патентлаш йодларидан кўтарилиб қолади ёки бу ҳақида билишмайди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра 2025 йил 1 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда 439,043 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Хўш, уларнинг нечтаси савдо белгиси бўлган бренд номини патентдан ўтказган?

Саноқлилари холос.

1994 йилдан бери Интеллектуал мулк агентлигига товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш учун бор ёғи — 95,508 та ариза топширилган. Уларнинг орасида рад жавоби олганлар ҳам талайгина. Чунки улар патент талабларига жавоб бермайди.

Патентдан ўтмайдиган номлар кўламини ҳис қилиш учун, патентлаб бўлмайдиган номлар рўйхатига назар ташлаш кифоя.

1. Маҳсулот сифатини билдирувчи номлар: арзон, ширин, ҳалол, идеал, мазали, табиий, бест, лух, голд, оригинал, премиум, VIP ва ҳоказо.

2. Жой номлари: Осиё, Тошкент, Истанбул, Кўкча каби.

3. Фаолият турини билдирувчи номлар: дорихона, супермаркет, ресторан, текстиль, ҳолдинг, мебель, house, travel, medical, pharm, food, auto, shop ва ҳоказо.

4. Бир-бирига ўхшаш номлар: Бестин ва Бестен, Дера ва Дена, Виста ва Вестаъга ўхшаш.

5. Фамилиялар: Эсонов, Мамасаидов, Гулямов ва ҳоказо.

6. Рақамлар: 777, 365, 24/7, 36,6.

7. Патентдан ўтмайдиган ёки патентланган номларга қўшимчалар қўшиш орқали ясалган номларни: Андижон музқаймоғи, Олот сомса, Premium Group, Дорихона 777, Best House, Кўкча патири ва ҳоказо.

Шундай қилиб, тадбиркор патентланмаган ном билан йиллаб ишлаб юради, кейинчалик бизнесни кейинги босқичга олиб чиқиш, бренд қуриш эҳтиёжи пайдо бўлганда аён бўладики, танлаган номи патентга яроқсиз. Патентдан ўтадиганларини эса баъзида бошқалар аллақачон патентлаб олган бўлиб чиқади.

Бошида аҳамиятсиздек туюлган нарса жиддий муаммога айланди. Чунки ном патентланмаган бўлмаса, у қанчалик чиройли ва жарангдор бўлмасин — уни исталган одам, исталган пайтда патентлаб, ўзиники қилиб олиши мумкин. Энди, ёки бошқа патентдан ўтадиган ном топиш керак ёки номнинг ҳуқуқий эгасидан номни катта пулга сотиб олишга тўғри келади.

Ҳуқуқий ҳимоянинг аҳамиятини тушуниш учун агентлигимиз тажрибасида бўлган бир кейсни кўриб чиқамиз:

Мебель соҳасида фаолият юритувчи мижозимиз Муҳаммадсодиқ ака 7 йил давомида "Zumrad" номи остида ишлаб келган. Патентга ариза топширишганида эса бу ном банд бўлиб чиқади. Брендга қилинган 7 йиллик инвестициялар исроф бўлди, бизнес эгасининг вақти ва пули куйди. Натижада компания ребрендинг қилиш учун бизга мурожаат қилди. Патентга яроқсиз “Zumrad” номини мижозимизга манзур бўлган, патентдан ўтадиган “Neos” номига ўзгартирдик.

Савол туғилиши табиий — номни тадбиркор ўзи ўйлаб топгани яхшими, ёки мутахассисга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқми?

Тадбиркор одатда ўз бизнесини ипидан игнасигача билади, бизнесга тегишли соҳаларда фундаментал билимларга эга бўлади. Лекин, бу дегани тадбиркор ҳар бир ишни ўзи қилиши керак дегани эмас. Сабаби патентдан ўтадиган кучли ном топиш кўринганидек осон иш эмас, балки стратегик ва креатив ёндашув ҳамда юридик экспертиза талаб қиладиган мураккаб жараён. 

Шу сабабли, тадбиркор корхона ёки маҳсулот учун ном танлашда мутахассислар билан ҳамкорликда иш кўргани мақсадга мувофиқ бўлади. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, деган гап бежизга эмас ахир. Буни тушунган тадбиркорлар корхона ёки маҳсулотларига муносиб ном бериш учун бренднинг агентликларига мурожаат этишади. 

Брендинг агентликларда ушбу хизмат тури — "Нейминг" деб аталади. Бу компания, маҳсулот ёки хизмат учун номларни профессионал тарзда ишлаб чиқиш жараёни.

Ўринли савол туғилади: нейминг ўзи кимларга керак?

  1. Ребрендингга муҳтож корхоналарга

Масалан, яқинда агентлигимизга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ишлаб келаётган “Post Modern” компанияси мурожаат қилди. 

Бизнес эгаси билан суҳбатда бренд номи патентдан ўтмаслиги ва дизайнда ҳам камчиликлар аниқланди. Ребрендинг қилиш энг мақбул ечим деб топилди. 

Ребрендинг жараёнини брендингнинг асоси бўлган ном ишлаб чиқишдан бошладик. Ном ишлаб чиқиш жараёнининг анализ босқичида мижознинг бозорда бошқалар уддалай олмаётган вазифаларни уддалаётганини аниқланди ва мижозга айнан шу ғояни билдирувчи қисқа ва жарангли — “UDDA” номини тақдим қилдик. Ном патентланди. Ном асосида логотип ва қадоқ дизайнлари ҳам янгиланди. Бироз муддат ўтгач, ушбу мижозимиз билан суҳбат қилганимизда, бизнеси 10 баробарга ўсганини хабар қилди.

  1. Янги очилаётган бизнесларга

  2. Маҳсулот ёки хизматларга

Хўш, нейминг бозорида нархлар қандай? 

50$ дан тортиб 10,000$ гача. Нима учун нархлар бир-биридан бу қадар фарқ қилади, дейсизми?

Ушбу мақолада нархларга чуқур киришмаймиз, яхшиси, нархлар қанчалик адолатли ўрнатилганлигини баҳолаш учун унга таъсир қилувчи омилларни кўриб чиққанимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Иш бажарувчи тури. Фрилансер хизматлари арзонроқ, агентлик хизматлари эса қимматроқ бўлади. Сабаби, фрилансер вазифани якка ўзи бажарса, агентликларда лойиҳага — неймер, лойиҳа менежери , тадқиқот мутахассислари ва расмий патент вакили  каби бир нечта мутахассислар жалб қилинади. Сифат ва натижа ҳам шунга яраша бўлади. 

Тажрибали агентликларда ном ишлаб чиқиш жараёни фақат ном ўйлаб топиш эмас, балки бир неча босқичлардан иборат бўлади. Масалан, Mountain агентлигида ном яратиш — брифинг, анализ, генерация, сифат назорати, тақдимот, аудит ва лойиҳа ҳисоботи каби 7 босқичли жараён. 

Иш бажарувчининг тажрибаси ва малакаси. Катта тажрибага эга агентлик ёки мутахассисларнинг нархлари шунга яраша бўлади. Иш бажарувчининг маҳорати ва тажрибасининг энг зўр исботи — бу унинг бажарган муваффақиятли лойиҳалари ва иш намуналаридир. 

Иш ҳажми ва вазифанинг мураккаблиги. Бизнес ҳажми қанча катта, мижоз кутувлари қанча кўп бўлса, лойиҳа шунчалик мураккаб ва кенг кўламли бўлади. Мижозга талабларига жавоб берадиган ном яратиш учун шунчалик кўп ресурслар ва меҳнат талаб қилинади. 

Шунингдек, қўшимча вариантлар ва патент бўйича текширув вақт талаб қилганлиги сабабли, харажатларни оширади.

Ҳуқуқий ҳимоя. Номни Интеллектуал мулк агентлиги рўйхатидан ўтказиш, яъни патентлаш алоҳида пул туради.

Ном узунлиги. Ном қанчалик қисқа бўлиши нархга таъсир қилади.

Кўп йўналишлилик. Қанчалик кўп йўналишлар(савдо, ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқалар)да патентдан ўтадиган ном керак бўлса, нарх шунчалик ошиб боради.

Глобаллик. Ном географиясининг қўлланиш доираси кенгайгани сари ном уникаллигига қўйиладиган талаблар ҳам ошиб боради. Ўз навбатида нархлар ҳам.

Тезлик. Нархга таъсир қиладиган омиллардан сўнгиси — вақт. Ном қанчалик тез фурсатда керак бўлса, табиийки бу нархга ҳам таъсир қилади.

Ушбу омиллардан келиб чиқиб, нархлар қанчалик адолатли эканлигига баҳо беришингиз ва мақсадларингиз ва чўнтагингизга мос категорияни танлашингиз осон кечади.

Энди, сифатли ва кучли ном танлашнинг асосий мезонларини кўриб чиқсак

  1. Бизнесга мослик Ном компания ва маҳсулот ҳақида бошланғич тушунча беради. У бренднинг миссияси, қадриятлари ва характерини ифодалай олиши керак.

  2. Аудиторияга хослик Ном мижозларни акс эттиради ва улар учун тушунарли бўлади. Эшитилганда, аудиториянинг онгида тўғри образ ва тасаввур уйғотади.

  3. Уникаллик Ном бозорда ноёб ва бетакрор бўлиши керак. Рақобатчилардан ажралиб туришга ёрдам беради ва ўхшаш номлардан сақланиши муҳим.

  4. Юридик ҳимоя Ном патентлаб, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши мумкин бўлиши лозим. Бу жиҳат бренд учун муҳим хавфсизликни таъминлайди.

  5. Қисқалик ва жарангдорлик Ном талаффуз қилиш ва эслаб қолиш учун осон бўлиши керак. Қулоққа ёқимли, содда ва тушунарли товуш бирикмаларидан иборат бўлади.

  6. Жозибадорлик Ном аудиторияга ёқимли ва маъқул бўлиши керак. У ижобий таассурот қолдириши муҳим.

  7. Ҳиссиёт Ном бренд берган асосий ҳиссиёт ва илҳомни етказиши лозим. У одамлар билан эмоционал боғланишни таъминлаши мумкин.

*албатта буларнинг барчаси битта номда жам бўлиши шарт эмас. Бир нечтаси жамланиши ҳам етарли бўлади.

Ўйлайманки, ушбу мезонлар ёрдамида корхона ёки маҳсулотларингиз учун ном танлашда қийналмайсиз.

Хулоса қилиб айтганда, брендга яхши “исм қўйиш” ва уни патентлаш — бу кучли бренд қуриш йўлидаги биринчи қадам.

Агар сизда нейминг бўйича саволлар туғилган бўлса ёки брендингиз учун патентдан ўтадиган, ўзига хос номга буюртма бермоқчи бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали бепул консультациямизга ёзилишингиз мумкин.

Бепул консультация олиш

Қуйидагиларни тўлдиринг — ўзимиз сизга алоқага чиқамиз

Манзилимиз

Шота Руставели кўчаси 150 уй. Vega Center, 3-қават, 24-хона.

Ижтимоий тармоқлар

Ушбу сайт Timurid IT агентлиги томонидан ясалди