Брендни позициялаш
Компаниянгизни машҳур ва кучли брендга айлантирмоқчимисиз? Мижозларингиз рақобатчиларингиз орасидан айнан сизни танлаши ва маҳсулотингиз нархига қараб ўтирмасдан харид қилишига эришмоқчимисиз? Унда, ушбу мақолани охиригача ўқинг! Бу мақолада сиз кучли бренд қуришнинг асоси бўлган брендни позициялаш (Brand Positioning) ҳақида — тадбиркорлардан ва ҳатто баъзи соҳа мутахассисларидан ҳам чуқурроқ тушунча оласиз.

Брендни позициялаш
Муаллиф:
23.10.2025
Бренд позицияси — бу нима?
Назарийадан кўра, мисол билан тушуниш осонроқ.
Келинг, кичик тест ўтказамиз.
«Ичимлик» деганда хаёлингизга биринчи нима келди?
Сув? Шарбат? Чой?
«Газланган ичимлик» десамчи?
Pepsi? Энергетик? Оддий газли сув?
Вариантлар қисқарди, тўғрими?
Энди сўнгги савол:
«Оила, яқинлар давраси. Байрам дастурхони. Бахтли лаҳзалар.»
Хаёлингизга қайси ичимлик келди?
Албатта — Coca-Cola.
Мана шу — позициялаш.

Coca-Cola 100 йилдан бери «бахтли онлар, оила давраси, дўстлар билан лаҳзалар» ғоясини рекламалари орқали бутун дунё онгсотига жойлаб келмоқда.
Онгости — бу миянинг бошқариб бўлмайдиган қисми. Шунинг учун ҳам меҳмондорчиликка тайёрланётганингизда, онгостингиз айтади:
«Colasiz бўладими?!»
Cola ва ош — ўзбекча позициялаш
Юртимизда Coca-Cola бу ғояни янада маҳаллийлаштирган:
бизда энг севимли таом — ош, яъни палов.
Ва Cola шунчаки ичимлик эмас, ошнинг ажралмас жуфти сифатида онгимизда жойлашган.
«Ошми? — Coca-Cola билан зўр кетади!»

Палов билан чой ичиш асрлар давомида одат бўлган бўлса-да, Cola бугун чой ўрнини эгаллаб, дастурхонимиз ва маданиятимизнинг бир бўлагига айланган.
Бу эса позициялашнинг чўққисидир — маданиятга сингиб кетиш.
Кучли бренд — маҳсулот эмас, ғоя ва ҳиссиёт сотади
Миянгизни жавон деб тасаввур қилинг: ҳар бир тортма — бу ҳиссиёт ёки тушунча.
Ҳар бир тортмага фақат битта ёки икки бренд сиғади.
Мисоллар:
«Қорнинг оч қолдими?» — Snickers.
«Танаффусми?» — KitKat.
«Табиий гўзаллик?» — Dove.
«Ҳашамат ва статус?» — Mercedes-Benz.
«Хавфсизлик?» — Volvo.
Ҳеч бири аслида «маҳсулот» сотмайди. Улар ҳиссиёт ва ғоя сотишади.
Шунинг учун ҳам улар нархни ўзлари белгилайди.
Демак, Brand Positioning — бу мижозлар онги учун кураш.
Кучли позициялаш = кучли бренд.
Нима учун бу муҳим?
Кучли позициялаш — бу сизнинг брендингиз мижозлар онгида «ўз жойини эгаллаши» дегани.
Энди бу жойга бошқа бренд кира олмайди.
Масалан, Coca-Cola ўз ўрнини эгаллагани учун, Pepsi бошқа йўл танлаган — унинг позицияси «замонавий ёшлар ва спорт.»

Ёки KitKat ҳеч қачон «тойимлилик» ҳақида гапирмайди, чунки бу жойни Snickers банд қилган.
Тайинли позициясиз, сиз шунчаки бозордаги кўплаб оддий маҳсулотлардан бирисиз, холос.
«Ҳамма учун ҳамма нарса бўлиш» — бу ютқазувчи стратегия.
Брендни позициялашдан олдин маркетинг бошламанг
Бу жуда муҳим нуқта:
Агар кучли бренд қурмоқчи бўлсангиз, Brand Positioning ҳар қандай маркетингдан олдин бажарилиши керак.
Чунки барча реклама, дизайн ва маркетинг айнан шу асосда қурилади.
Қизилиштон сабоқлари: Фокус кучи
Брендни позициялашни тушуниш учун табиатдан бир мисол: Қизилиштон қуши.

У ўрмандаги ҳар бир дарахтни чўқимайди. Аввал кузатади, ўлжа бор жойни топади, сўнг аниқ битта нуқтани танлаб, тўхтовсиз чўқийди — токи мақсадига етмагунча.
Агар у ҳар бир дарахтни озгина чўқиб чиқса, ҳеч қачон ўлжага эришолмас эди.
Бренд ҳам худди шундай:
битта аниқ жойни танланг, шу жойда ўз позициянгизни мустаҳкамланг, ва йиллар давомида ўша ғояни бир хил услубда тарғиб қилинг.
Бренд позициялашнинг 4 қадами
Рақобатчиларингизни аниқланг.
Категориядаги ҳар ким сизнинг тўғридан-тўғри рақобатчингиз эмас.
Фақат сизнинг жойингизни эгаллаши мумкин бўлганларни аниқланг.Суперкүчингизни топинг.
Сизни бошқалардан фарқ қилдирувчи нарса нима?
Мижоз «Нега айнан сизни танлашим керак?» деганда, жавоб тайёр бўлиши керак.
«Арзон», «сифатли», «мазали» каби сўзлар ўтмайди — булар ҳаммада бор.Аудиториянгизни танланг.
«7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма менинг мижозим» — бу энг катта хато.
Аниқ аудитория танланг: ёши, жинси, даромади, ҳаёт тарзи ва эҳтиёжлари.Мижозга фақат сиз бера оладиган қийматни битта жумла билан ифодаланг.
Бу сизнинг бренд хабарингиз — «мессеж.»
Йиллар давомида шу хабарни қатъият билан такрорланг, ва одамлар маълум сўз ёки ҳиссиёт эшитганда биринчи бўлиб сизни эслай бошлайди.
Якун: Брендингиз қандай сўз билан эсланади?
Ўйлаб кўринг:
Мижозларингиз сизнинг брендингизни қайси сўз, тушунча ёки ҳиссиёт билан эслашади?
Агар жавоб йўқ бўлса — демак, брендингизни бугунёқ позициялашни бошлаш вақти келди.
#Брендинг хизмати #Брендинг агентлиги #Брендинг #Айдентика хизмати