Брендни патентлаш жараёнлари
Кўп тадбиркорлар бренди учун ном топишади, логотип тайёрлашади, маркетингга сармоя киритишади, лекин энг муҳим босқич — брендни патентлашни кечиктирадилар. Аслида бу жараён сиз ўйлагандек мураккаб эмас. Қуйида биз брендни патентлаш босқичларини содда, аммо тўлиқ шаклда тушунтириб берамиз.

Брендни патентлаш жараёнлари
Муаллиф:
25.10.2025
Бренд номини текшириш
Бу босқичда бренд номининг патентдан ўтиши ёки ўтмаслиги чуқур таҳлил қилинади.
Расмий патент вакили номингизни қуйидаги манбалар орқали текширади:

Агар танланган ном илгари рўйхатдан ўтмаган бўлса ва ўхшаш белгилар мавжуд бўлмаса —
кейинги босқичга ўтилади.
Албатта, бу жараённи ўзингиз ҳам амалга оширишингиз мумкин.
Бироқ тажрибасиз ҳолда қонун нуқтаи назаридан ёки базадаги ўхшаш белгиларни кўздан қочириш эҳтимоли бор.
Натижада ариза рад этилиши, вақт ва пул йўқотилиши мумкин.
Патентлаш харажатларини ҳисоблаш ва ариза топшириш
Бренд номингизнинг патентдан ўтиш эҳтимоли юқори бўлса,
кейинги қадам — харажатларни аниқлаш.
Патентлаш харажатлари одатда икки асосий қисмдан иборат:
Давлат бўжи — бу расмий тўлов бўлиб,
фаолият йўналишлари сонига қараб белгиланади.
Йўналишлар қанча кўп бўлса, тўлов миқдори ҳам шунча ортиб боради.
Давлат бўжини ўзингиз ҳам ҳисоблаб олишингиз мумкин: mount.uz/calculator

Агентлик хизмат ҳақи — агентликнинг тажрибаси ва хизмат турига қараб белгиланади.
Нархлар маъқул деб топилгандан сўнг,
расмий ариза Интеллектуал мулк агентлигига (ИМА) топширилади.
Экспертиза — ИМА томонидан текширув
Ариза қабул қилингач, экспертиза жараёни бошланади.
Унинг муддати танланган тарифга боғлиқ бўлиб, одатда 1 ойдан 7 ойгача давом этади.
Агар экспертиза ижобий бўлса — давлат бўжи тўланади ва сизга патент гувоҳномаси берилади.
Шу пайтдан бошлаб брендингиз 10 йил давомида давлат ҳимоясида бўлади (бу муддатни кейинчалик узайтириш мумкин).

Баъзида натижа салбий чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Бу, одатда, номни ариза топширишдан олдин тўлиқ текширмаслик оқибатида содир бўлади.
Баъзан ҳатто тўғри топширилган аризаларга ҳам сўровнома келиши мумкин —
бу ИМА экспертизаси томонидан бренд номига нисбатан билдирилган эътироздир.
Агар асосли жавоб ёзилса, брендни барибир патентлаб олиш мумкин.
Реал мисоллар:
“Ayva” бренди: экспертиза “Ayva” номини “Ajwa”га ўхшаш деб ҳисоблади. Бироқ мутахассисларимиз маъно жиҳатидан фарқ борлигини исботлаб, “Ayva”ни патентлаб беришди.
“Tass Cooking” лойиҳаси: нотўғри танланган йўналишлар сабаб сўровнома келган. Биз кераксиз классларни олиб ташлаб, аризани муваффақиятли рўйхатдан ўтказдик.

Демак, сўровнома — бу тўсиқ эмас, балки мутахассис ёрдамида ҳал этиладиган босқич.
Агентлик ёрдамисиз ҳам брендни патентлаш мумкинми?
Ҳа, албатта.
Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти орқали
ўзингиз ҳам ариза топширишингиз мумкин.
Бироқ бу жараён нозиклик талаб қилади.
Қуйидаги хатолардан бири бўлса, ариза рад этилади:
Ариза нотўғри тўлдирилган бўлса;
Нотўғри класс (фаолият йўналиши) танланган бўлса;
Сўровнома келганда жавоб берилмаса;
Ёки ном патентга яроқсиз бўлса.
Шунинг учун патент агентлиги орқали ариза топшириш
кўп ҳолларда ишончли ва хавфсизроқ бўлади.
Нега патент агентлиги орқали топшириш афзал?
Номнинг патентга яроқлилиги чуқур таҳлил қилинади;
Ариза тўғри тўлдирилади ва тўғри класслар танланади;
Сўровнома келса, агентлик мутахассислари жавоб ёзади.
Шу тарзда сиз жараённи мутахассисларга топширасиз,
ўзингиз эса бизнесингизни ривожлантиришга эътибор қаратасиз.
Хулоса
Брендни патентлаш — бу ҳужжат эмас, балки сизнинг меҳнатингиз, ғоянгиз ва обро‘йингизни қонуний ҳимоя қилишдир.
Кечиктириш — ортиқча риск, пул ва вақт йўқотишига олиб келиши мумкин.