Бренд қуриш қадамлари
Ходимларим брендим йўқлиги учун, мендан кам ойлик берадиган, лекин бренди бор корхонага кетишди. Мenga бренд қилиб беринглар деб бир тадбиркор акамиз мурожаат қилдилар. Тўғри, кучли бренд малакали мутахассисларни жалб қилади, мижозлар садоқатини оширади, инвестор топишда ёрдам беради ва маҳсулотни қимматроқ сотишга хизмат қилади. Баъзи тадбиркорлар бренд бу логотип деб ўйлашади. Бренд бўлиш учун чиройли ном ёки уникал логотип етарли эмас.

Бренд қуриш қадамлари
Муаллиф:
21.09.2025
Ушбу мақолада бренд қуриш қадамлари, бренд стратегияси турлари ва брендинг аслида нима эканлиги ҳақида гаплашамиз.
Келинг, бренд, брендинг, айдентика ва савдо белгиси орасидаги фарқни кўриб чиқамиз.
Бренд — одамлар сиз ҳақингизда эшитганда ёки кўрганда эсга тушадиган ҳиссиётлар йиғиндиси.
Брендинг — шу ҳиссиётларни ишлаб чиқиш ва бошқариш жараёни.
Айдентика (бренд номи, логотипи ва ҳ.к.) — бренд ҳақидаги ҳиссиётларни етказиш воситалари.
Савдо белгиси — маҳсулот ёки хизматни бошқалардан ажратиб турадиган ном ёки тасвир. У брендни ҳимоя қилиш пойдевори ҳисобланади.
Брендни айсберг деб тасаввур қилсак:
Устки қисмида — ном, логотип, ранглар ва бошқа кўриниб турган элементлар.
Apple мисолида — тишланган олма логотипи, Apple номи, «Think Different» шиори, 3 та камера жойлашуви, қирқасиз корпус ва дўкон мебеллари.
Остки қисмида эса кўзга кўринмайдиган, аммо бренднинг ҳақиқий кучи бўлган жиҳатлар: ваъдага содиқлик, компаниянинг олий мақсади, қадриятлари, бренд характери, маҳсулот сифати, ўзига хослик, мижозлар розилиги ва узоқ муддатли муносабатлар.
Apple мисолида — тез ишлайдиган операцион система, экологияга ғамхўрлик, бир бармоқда очиладиган MacBook, кино оладиган даражада камера сифати, маҳсулотларни бирлаштирадиган эко тизим.
Бундай бренд қуриш учун 4 қадамдан ўтиш зарур:
Тадқиқот ўтказиш
Ресурслар, молиявий ҳолат, бизнес модели ва мақсадлар таҳлил қилинади. Аудитория, рақобатчилар, маҳсулот ва бозор ҳолати ўрганилади.
Инструментлар: TAM–SAM–SOM, SWOT, PESTLE, CustDev, CJM, Jobs to be Done.Бренд стратегиясини тузиш
Узоқ муддатли режа: мақсадлар, вазифалар, бренд позицияси, олий мақсад, қадриятлар, характер ва афзалликлар.
Ҳаммаси бренд платформа ҳужжатида ёзилади.Айдентика ишлаб чиқиш
Ном, шиор, овоз оҳанги, логотип, ранглар, шрифтлар, шакллар, махсус ифор ва ҳ.к.
Барчаси брендбук ҳужжатига жамланади.Амалга ошириш
Жамоага бренд моҳиятини тушунтириш, масъул тайинлаш, аутсорсинг (реклама, PR, блогерлар) жалб қилиш ва жараённи назорат қилиш.
Савдо белгисини патентлашни унутмаслик керак.
Хулоса: брендинг — бу шунчаки логотип ёки ном танлаш эмас. Бу рақобатчилардан ажралиб туриш, маҳсулот қийматини тўғри етказиш ва садоқатли мижозлар аудиториясини яратиш жараёнидир.