Бренд номи — Миллион долларлик активингиз

77% Истеъмолчилар маҳсулотни айнан бренд номи туфайли харид қилишади. Демак, бренд номи — бу шунчаки сўз эмас, балки бизнесингизнинг энг муҳим активларидан бири.

11.08.2025

Ушбу мақолада биз Apple нега номи учун $500 миллион тўлагани, Toyota нега Lexus брендини яратгани ва умуман олганда бренд номи бизнесингиз келажаги учун қанчалик муҳим эканини кўриб чиқамиз.

Бренд номи нега муҳим?

1)  Брендга эгаллик қилиш

Брендга эгалик фақатгина бренд номини патентлаш орқали таъминланади. Агар номингиз патентланмаган бўлса, исталган тадбиркор ундан фойдаланиши ёки аллақачон бошқа корхона патентлаган бўлса, сизнинг фаолиятингизни тўхтата олади.

Мисол: Apple ва The Beatles гуруҳи ўртасидаги судлашувлар.

  • 1968-йилда The Beatles ўзининг Apple Corps компаниясини очиб, номни патентлайди.

  • 1976-йилда Apple Computer (ҳозирги Apple) ташкил топади ва номи туфайли судга тортилади.

  • Орадан йиллар ўтиб, 2007-йилда Apple, Apple Corps’га тегишли барча ҳуқуқларни сотиб олиш учун $500 миллион тўлайди.

Ўзбекистонда ҳам мисоллар етарли. Масалан, бугунги кунда йирик тармоқ бўлган EVOS аввал “Лаваш центр” номи билан ишлаган, лекин номни патентлаш имкони бўлмагани сабаб ребрендинг қилган. Агар бу қадам ўз вақтида ташланмаганида, бренднинг ҳозирги муваффақияти хавф остида қолиши мумкин эди.

Хулоса: Бренд номингизни имкони борича тезроқ патентланг — бу сизга келажакдаги йирик харажатлардан асрайди.

2) Қимматроқ сотиш

Бренд номи маҳсулотнинг бозор сегментини белгилашда муҳим роль ўйнайди.

АҚШда ўтказилган машҳур тажриба:

  • Арзон нархдаги Payless поябзал бренди сохта “люкс” бутиги — Palessi’ни очади.

  • Худди ўша поябзалларни $200–$600 нархда сотишга муваффақ бўлишади.

Йирик брендлар ҳам бу стратегияни қўллайди. Toyota, 1980-йилларда АҚШ бозорида арзон автомобил имижи билан танилган. Премиум сегментга кириш учун Lexus брендини яратади ва LS 400 модели билан катта муваффақиятга эришади.

Хулоса: Кучли бренд номи маҳсулотингиз нархини бир неча баробар оширишга ёрдам беради.

3) Рақобатчилардан ажралиб туриш

Бренд номи — бу мижознинг сиз ҳақингиздаги биринчи таассуроти. У сизга рақобатчилардан ажралиб туриш имконини беради.

Мисол: Zara дастлаб “Zorba” номи билан очилган. Яқинда жойлашган бар билан ном ўхшашлиги сабаб, чалкашликларни олдини олиш учун номини “Zara”га ўзгартиради. Бугунги кунда Zara бутун дунёда таниқли бренд ҳисобланади.

Ўзбекистонда эса бир-бирига жуда ўхшаш номли дорихоналар, фастфудлар, кийим-кечак дўконлари жуда кўп. Бу эса мижозларнинг адашишига олиб келади.

Хулоса қиладиган бўлсак, потенциал мижозлар айнан номингиз орқали брендингиз ҳақида биринчи таассуротни олади ва унга қизиқиш билдиради.

Тўғри ишлаб чиқилган ном бренд фалсафаси ва характерига ойна бўлади, керакли ассоциациялар яратади, харидорларни жалб қилади ва улар билан ҳиссий алоқа ўрнатади.

Бренднинг репутацияси ҳам ном устида қуриб борилади. Компания ёки маҳсулот номига арзимас нарсадек қараш — бренд қуриш йўлидаги катта хатолардан бири.

Бепул консультация олиш

Қуйидагиларни тўлдиринг — ўзимиз сизга алоқага чиқамиз

Манзилимиз

Шота Руставели кўчаси 150 уй. Vega Center, 3-қават, 24-хона.

Ижтимоий тармоқлар

Ушбу сайт Timurid IT агентлиги томонидан ясалди