Мижознинг хоҳиш-истаклари чуқур таҳлил қилиниб, ўрта ва юқори тоифадаги аудиторияга мос келувчи, замонавий ва минималистик лого ишлаб чиқилди.
Лого бренд характерини ифодаловчи, соҳага мос келувчи мавҳум шакллар асосида яратилди. Логонинг асосий элементи — асалари уясини эслатувчи олти бурчак шакл. Бу шакл табиатан мукаммал шакл ҳисобланиб, тизимлилик, барқарорлик ва меҳнацеварлик тимсоли сифатида қабул қилинади. Шу билан бирга, у структуравий мустаҳкамлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини ҳам ифодалайди.
Марказдаги ўсишни англатувчи график белги (инвестиция иконкаси) эса бренднинг асосий фаолияти — ўсиш, кўпайиш ва ривожланишни ифодалайди. Бу белги логога динамиклик, ҳаракат ва ўсиш импульсини киритади.
Олти бурчак ва инвестиция белгиси бирлашиб, бренд номининг бош ҳарфи — “е” ҳарфини ҳосил қилади. Ҳарф кичик ёзилганлиги самимийлик ва очиқлик кайфиятини беради.