Логотип ишлаб чиқишда бренд номига эътибор қаратилди. Bonzer номи доим олдинда ва биринчи деган маъноларни англатганлиги учун 1 рақами тасвирлаб олинди. Одatda ҳарфлар ёки сонларнинг кўриниши ўзгарган бўлса ҳам уларнинг қурилиши сақланиб қолади, шунинг учун биз уларни онгли равишда 1 рақами эканлигини билиб оламиз. Бу ерда ҳам 1 рақамига ўзгартириш киритдик, лекин қурилиши сақланиб қолди. Бренднинг номи B ҳарфи билан бошланганлиги учун логотипда B ҳарфи ҳам тасвирланди. Бу B ҳарфи юқоридаги 1 рақамларидан фойдаланган ҳолатда кўрсатиб ўтилди ва замонавий кўринишга келтирилди. Ҳарфларнинг лого учун мослашишини Teslaning логотида ҳам кўришимиз мумкин. Бунда ҳарфларнинг қурилиши ўзгарганини кўришимиз мумкин. Ҳозирги логотипимизда ҳам шу нарса қўлланган. B ҳарфи символини визуал чиройли ва фойдаланиш жиҳатидан осон, эсда қоларли бўлиши учун B ҳарфини иккита қилиб умумий битта символ ҳосил қилинди. Type (ёзув) қисми эса символни характерини такрорлай оладиган, визуал чиройли кўринадиган шрифт танлаб олиниб ишлаб чиқилди.