Логотипни тайёрлашда мижозимиз хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда, соҳани билдирмайдиган, мавҳум кўринишга эга бўлган махсус белги ишлаб чиқилди.
Шу билан биргаликда белгида аниқ бўлган метафоралар ҳам мавжуд:
1. Кўринишида бир мунча юмшоқ бўлган “лине”лар колбаса маҳсулотларини ҳамда давомийликни ифодалайди ва бу кўриниш орқали брендни инсонлар тафаккурида мулойимлик, самимийлик ва фақат яхшиликларни улашувчи бренд сифатида гавдалантиради.
2. Бу “лине”лар орқали бренд номининг бош ҳарфини ҳам ифодалайди.
3. Буларнинг барчаси битта овал шакл ичида жойлашганлиги “ҳимоя”, “ишонч” ва шу каби ҳиссиётларни ифодалайди.