Мижознинг хоҳиш-истаклари чуқур таҳлил қилиниб, иссиқхона соҳаси ва йўналишига мос келувчи, замонавий ҳамда минималистик логотип ишлаб чиқилди.
Логотип элементлари — иссиқхона силуэти ва барг. Улар биргаликда бренднинг бош ҳарфи «A» ни ҳосил қилади.
Иссиқхона шакли — ҳимоя ва хавфсизликни англатади. Барг эса — сермахсуллик ва ҳаётийликни билдиради.
Бу икки белги уйғунлашиб, бренд ваъдасини визуал тарзда ифодалайди.